XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Толибон» Ўзбекистон билан чегарадош Мозори Шарифни босиб олди

    Авг 15, 2021

    Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шаҳардаги ҳарбий база ҳукумат кучларидан тортиб олинган. Маҳаллий аҳоли ҳам армия ўз позицияларини топширгани ҳақида маълум қилган. Қайд этилишича, ҳужум оқибатида афғон кучлари Ўзбекистон билан чегарага қочишга мажбур бўлган.


    Маълумот ўрнида, 14 август куни эрталаб ҳаракат аъзолари мамлакат шимоли-ғарбидаги Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрига ҳужум бошлаган. Шаҳар Термиз шаҳридан 58 километр жанубда ва Кобулдан 310 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

    «Associated Press» хабарига кўра, ҳаракат Мозори Шарифга бир неча томондан ҳужум қилиб, унинг чеккасида бир нечта шиддатли жанглар юзага келишига сабаб бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Шанба куни улар Кунар вилоятини (шарқда), сўнгра Балх вилояти пойтахти Мозори-Шариф (шимолий) шаҳрини эгаллаб олган.

    https://t.me/sputnikaf/1614

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!