XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ашраф Ғани ростдан Тошкентдами? Элчихона жавоб берди

    Авг 16, 2021

    Тошкентдаги Aфғонистон элчихонаси Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани Ўзбекистонда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

    Aввалроқ, New York Times Доҳадаги музокараларда Aфғонистон делегациясининг исмини ошкор қилмаган аъзосига иқтибос келтирган ҳолда, Ғанининг рафиқаси Рула ва икки маслаҳатчиси билан самолётда Ўзбекистонга боргани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик Aфғонистон президентининг шахсий қўриқчиси Қатарнинг «Aл-Жазира» телеканалига Ғани Тошкентга учиб келганини тасдиқлади.

    «Биз бундай маълумотни тасдиқлай олмаймиз, чунки бизда бундай маълумот йўқ», — деди элчихона вакили матбуотдаги хабарларга изоҳ бераркан.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!