XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Қаршида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она ва унинг аравачадаги фарзандини машина уриб юборди (видео)

    Авг 16, 2021

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг болалар аравачасидаги фарзандини машина уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га Қарши шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори Аҳрор Усмонов хабар берди.

    Аҳрор Усмоновнинг маълумот беришича, воқеа 2021 йилнинг 10 август куни соат кечки 21:10 да шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида содир бўлган.

    «Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази рўпарасида ҳайдовчи Фирдавс Эргашев бошқарувидаги Nexia’да йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган аёл ва унинг болалар аравачасидаги ҳали бир ёшга ҳам етмаган фарзандини уриб юборган. Натижада бола оғир тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган. Чақалоқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, шифохонада вафот этган», — дейди Аҳрор Усмонов.

    P.s:

    Видеони кўриб Она нинг холатини кўриб хис қилиб тўғриси кўзимга ёш келди.
    Хайдовчилардан илтимос қилиб қоламиз тезликни оширманг йўлда хушёр бўлинг манзилингизга 5 дақиқа кеч борсангиз осмон узилиб йерга тушмайди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!