XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкентда 7 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    Авг 16, 2021

    Тошкент шаҳри Сергели туманида 7 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

    Қайд этилишича, Сергели туманининг Янги Сергели кўчасида содир бўлган ҳодисада Nexia-3, Lacetti Gentra, икки Matiz, икки Spark, Deawoo Espero иштирок этган.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дастлаб Nexia-3 Lacetti Gentra’нинг орқа қисмидан бориб урган, сўнгра кескин ҳаракатланиши оқибатида Matiz билан тўқнашган. Зарб оқибатида Matiz ағдарилиб, йўл четида турган Spark’ка ва ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир Matiz’га бориб урилган.

    Ўз навбатида зарбдан бошқарувни йўқотган Matiz олдиндаги Deawoo Espero автомобилига бориб урилган. Esperо эса зарбдан бошқарувни йўқотиб йўл четидаги Spark’ни орқа тарафига урилган.

    Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!