XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Мурод Хонтўраевнинг шогирди ўлдириб кетилди (видео)

    Авг 17, 2021

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видео тарқалди. Видеодан маълум бўлишича, бугун, 17 август куни соат 10:00 ларда спортчи йигитни бир неча йигитлар уриб, автомобилга солиб олиб кетган. Бироқ спортчининг бир ўзи уларга кескин қаршилик кўрсатганига қарамай, бас кела олмаган.

    Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

    Жиноят иши доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

    Элбек Раҳимов WUSHU SANDA бўйича чемпион, профессионал Р-1 бўйича эса Осиё чемпиони ҳисобланади. 

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!