XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Афғонлар Ўзбекистонга баклажкалардан ясалган соллар ёрдамида сузиб ўтмоқда

    Авг 19, 2021

    Афғонистонлик қочоқлар ўзбек—афғон чегарасидан ўтган Амударёни баклашкалардан ясалган солларда кесиб ўтмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» нашри Термиздаги манбасига таяниб хабар берди.

    Маълум қилинишича, сўнгги кунларда бир неча гуруҳ афғон қочоқлари ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига ўтган, шу билан бирга, мутахассислар формадаги қуролланган одамлар Амударёдан сузиб ўтганига ҳайрон. «Аниқланишича, афғонлар оқими тез бўлган етарлича чуқур дарёдан сузиб ўтишда сув учун мўлжалланган ва етарлича юк кўтаришга қодир бўш баклашкалардан ясалган соллардан фойдаланмоқда», — дейилади манбада.

    Унинг қўшимча қилишича, бу каби арзон, сарамали, енгил, овоз чиқармайдиган ва ишончли сузиш воситасини бошқариш осон. «Саноқли дақиқаларда дарёни сузиб ўтган қонунбузарларнинг барачаси чегарачиларимизга таслим бўлган», — дейилади хабарда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!