XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    “Вообше” йўқотма ўзингни!” — Президент бухоролик тадбиркорга ҳазил қилди (видео)

    Авг 20, 2021

    Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

    Унда Шавкат Мирзиёев кредитлашни бозор механизмларига ўтказиш, унинг фоизларини пасайтириш, тадбиркорлар олдидаги мавжуд муаммоларни олиб ташлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

    Шундан сўнг бухоролик тадбиркор сўзга чиқиб, Президентга миннатдорлик билдирди.
    «Ҳурматли Президент, ҳозир банклар ва раҳбарларга берган топшириқларингиздан ўзимни вообше йўқотиб қўйдим», — деди у.

    Давлат раҳбари ҳам тадбиркорга ҳазиломуз тарзда:
    «Вообше йўқотма ўзингни! Вообше», – деди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!