XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Шавкат Мирзиёев: Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас

    Авг 21, 2021

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди.

    «Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», — Шавкат Мирзиёев.

    «Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти,Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди.Иқтисодиёти маъқул эмас эди», — деди давлат раҳбари.

    Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!