XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкентда 27 ёшли йигит имконияти чекланган қизни калтаклади. Ҳолат бўйича маълумот берилди (видео)

    Авг 21, 2021

    Тошкент шаҳрида 27 ёшли йигит кар-соқов қизни калтаклади. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Қайд этилишича, видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилган. Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган.

    Маълум бўлишича, 20 август куни соат 08:00 да Чилонзор тумани «Шарқ» маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилиши маълум қилинган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!