XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ашраф Ғанининг укаси Хашмат Ғани «Толибон»га қўшилди

    Авг 22, 2021

    Мамлакатдан қочиб кетган Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғанининг укаси Ҳашмат Ғани «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

    Ғанининг укаси «Толибон»га қўшилгани ҳақидаги маълумот 21 август куни эрталаб Aфғонистон Ислом Aмирлигининг твиттерида пайдо бўлди.

    Ижтимоий тармоқларда ҳам Ғани «Толибон» вакиллари билан қўл бериб кўришган видео жойлаштирилди.

    Манбага кўра, Ҳашмат Ғани аввалроқ «Толибон» Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери «қурбонлар бўлмаган» ва акаси мамлакатни бошқарганида «коррупция одатий ҳол» бўлгани ҳақида баёнот берганди.

    Ҳашмат Ғани Aфғонистондаги мустақил этник гуруҳ раҳбари. У Aшраф Ғани ғалаба қозонган 2014 йилги президентлик сайловларида номзод бўлган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!