XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Навоийда ука акасини кетмон билан уриб ўлдирди

    Авг 22, 2021

    Навоий шаҳрида маст ука акасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинди.

    Навоий шаҳрида маст ука акасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинди.

    Маълум бўлишича, самарқандлик ака-ука Навоий шаҳридаги қурилишда ишлаётган бўлган. Улар орасида 12 миллион сўм пул сабаб келишмовчилик келиб чиққан. Жаҳл устида ука кетмон билан акасининг бош қисмига уриши оқибатида жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Таъкидланишича, жанжал келиб чиққанда ҳар икки шахс ҳам маст ҳолда бўлган.

    Маълумот ўрнида, аканинг бир нафар, уканинг эса икки нафар фарзанди бор.

    Ҳозирда укага нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!