XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога жўнаб кетди

    Авг 22, 2021

    Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Токиога кузатилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
    Уларни бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб қўйди.
    Танзила Норбоева спортчиларга мусобақаларда омад ва зафарлар тилади. Абдулла Арипов уларга куч-қувват тилаб, президент ҳамда миллионлаб мухлислар улардан ғалабалар кутишларини айтиб ўтди.
    Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!