XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Бу Андерссон “Uzauto Motors” бош директори этиб тайинланди

    Авг 23, 2021

    “Ўзавтосаноат” АЖ Бу Андерссонни ўзининг энг йирик корхоналари – “UzAuto Motors” АЖ ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖ ларнинг бош директори этиб тайинлади.

    Швеция Ҳарбий Академиясининг ҳамда Гарвард университетининг олий менежмент программаси битирувчиси, Стокгольм университетининг бизнес бошқаруви бакалаври бўлмиш Бу Андерссон автомобилсозлик соҳасидаги энг илғор топ-менеджер бўлиб, автомобилсозлик соҳасидаги фаолиятини 1987 йилдан Швециянинг «Saab Automobile AB» компаниясида бошлайди.

    1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли рахбар лавозимларни эгаллаган ва 2001-2009 йилларда “General Motors”нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.

    2009 йилдан 2013 йилгача “Группа ГАЗ” корхонасига президент этиб тайинланади. Бу даврда Андерссон “Группа ГАЗ” бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришади.

    2014 йилдан 2016 йилгача “АвтоВАЗ” ОАЖ президенти этиб тайинланади. “Группа ГАЗ”да бўлгани каби, Андерссон “АвтоВАЗ”да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширди.

    “АвтоВАЗ”ни тарк этгач, Андерссон энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Yazaki Europe, Africa, North & South America” корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилади.

    Адам Смит халқаро автомобил форумида Бу Андерссон Россия автомобилсозлик саноатида “2010 йилнинг энг яхши етакчиси” деб топилади. 2011 йилда Андерссон Европа автомобилсозлик саноатининг энг муваффақиятли раҳбарларини аниқлаш учун “Automotive News Europe” томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Eurostars” мукофотида “Ривожланаётган бозорлар бўйича Европа автомобил саноатининг энг яхши етакчиси” деб топилади.

    2012 йилда Бу Андерссон Европанинг автомобилсозлик соҳасидаги етакчи нашриёти бўлган “Automotive Supply Chain”дан “ГАЗ Группаси”ни инқироздан кейин молиявий ҳолатини тиклагани ва Россиянинг енгил тижорий воситалар бозорида компаниянинг етакчилигини таъминлагани учун “Энг яхши ютуқлар” мукофотига сазовор бўлади.

    Бу Инге Андерссон МДҲ мамлакатларидаги автомобил концернларини бошқариш ва инқирозлар даврида эришган муваффақиятлари ва катта тажрибаси “UzAuto Motors” ва “UzAuto Motors Powertrain” компанияларига яримўтказгичлар танқислиги ва логистика муаммолари билан боғлик глобал инқирозларини энг кам йўқотиш билан енгишга, ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизациялашнинг янги йўналишини эгаллашга имкон беради.

    ***

    “UzAuto Motors” АЖ ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖ Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги давлатга қарашли «Ўзавтосаноат» АЖнинг йирик шўба корхоналари бўлиб, “General Motors” билан техник лицензия шартномаси асосида “Chevrolet” енгил автомобилларини ишлаб чиқаради.

    2018 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” йирик трасформация жараёнини бошдан кечириб, зарардан барқарор фойда келтирадиган бизнесга айланди. 2020 йилдаги пандемияга қарамасдан, “UzAuto Motors” ўз ишлаб чиқаришини 281 минг дона автомобилга ўстриришга эришди.

    2020 йилдан буён “Узавтосаноат” “Boston Consulting Group” билан ҳамкорликда ўзининг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиб, 2021 йил апрелида қўшма Трасформация Офисини ташкил этган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!