XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Толибон Ғани, Солиҳ ва Мохибларга амнистия таклиф қилди

    Авг 23, 2021

    Толибон ҳаракати Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани, вице-президенти Aмруллоҳ Солиҳ ва хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Хамидуллоҳ Мохибларга амнистия таклиф қилди.

    Толибоннинг юқори даражали раҳбарларидан бири Халил ур Раҳмон Ҳаққоний Покистоннинг Geo TV телеканалига берган интервюсида, Aфғонистоннинг қочиб кетган юқори даражали амалдорлари, агар исташса, мамлакатга қайтишлари мумкинлигини маълум қилди.

    «Биз Aшраф Ғани, Aмируллоҳ Солиҳ ва Хамидуллоҳ Мохибларни кечирамиз. Бизга қарши курашган генераллардан тортиб оддий фуқароларгача барчага афв эълон қиламиз», — деб айтиб ўтган Ҳаққоний ва яна қўшимча қилдики, юқорида номи келтирилган 3 амалдор билан душманлик фақатгина диний асосларга кўра юзага келган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!