XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Мирзиёевга мактуб йўллади

    Сен 2, 2021

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан табрикнома келди.
    Табрикда шундай дейилади:

    «Биз қўшни дўст Ўзбекистон Ҳукумати ва халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаймиз ва бизнинг энг самимий тилакларимизни билдирамиз.

    Биз Қодир Оллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қоламиз.

    Ўзбекистон ва Афғонистон халқларини нафақат яхши қўшничилик муносабатлари, балки умумий диний, маданий ва маънавий қадриятлар бирлаштиради ва бу муштараклик мамлакатларимиз халқларини янада бир-бирига яқинлаштиради.

    Биз Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид боғлаб қоламиз”.

    Забиҳуллоҳ Мужоҳид,
    Афғонистон Ислом Амирлиги
    Матбуот котиби
    01.09.2021

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!