XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилади — Шавкат Мирзиёев

    Сен 9, 2021

    Айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури бўйича маъруза қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

    «Мавжуд захира ва имкониятларимизни сафарбар этган ҳолда келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдимизда турибди. Шу тариқа 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, „даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар“ қаторига киришга пухта замин яратган бўламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

    У ушбу вазифа осон эмаслигини таъкидлади. Қўшимча қилинишича, бунга эришиш учун, «иқтисодиётда илм ва инновацияларга асосланган ривожланиш ҳисобидан янги технологиялар ва қўшилган қиймат занжирларини кўпайтириш орқали меҳнат самарадорлигида туб ўзгаришлар қилиш шарт».

    Шунингдек, президент 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилишини айтиб ўтди. Маълум қилинишича, давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслигитаъминланади.

    «Бевосита аҳолининг талаблари асосида йилига 1,5 — 2 трлн сўм маблағ жойлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга сарфланади. Янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 млрд доллардан, умумий давлат қарзи эса ялпи ички маҳсулотнинг 50−60 фоизидан ошмаслиги таъминланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Келгуси беш йилда 120 млрд доллар, шундан камида 70 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилиниши таъкидланди.

    Қўшимча қилинишича, мамлакатнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 млрд долларга етказилади.

    «Экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми 2,5 баробар кўпаяди», — деди президент.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!